Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Кеча Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 1 миллион 999 минг 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 миллион 268 минг 553 дозага етди.

Улардан 2 404 480 дозаси AstraZeneca;

41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси «Sputnik V»;

8 580 460 дозаси Moderna;

4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши 14 миллион 275 минг 449 доза вакцина захираси мавжуд.