Ўзбекистонга Германиядан коронавирусга қарши юқори самарага эга препарат олиб келинди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Германиядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши юқори самарага эга препарат олиб келинди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бундан бироз муддат аввал Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар қилинган эди.

Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.

Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг «Roche» фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий «антитаначалар коктейл»и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.