Ўзбекистонда янги йиғим жорий қилинди
18:34, 10 Февраль 2021
TASHKENT. Kazinform – 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ҳам туристик йиғим тўлашни бошлайди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга асосланиб.
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.
Туристик йиғим меҳмонхона, хостел ва меҳмон уйлари томонидан ҳар бир яшаган кун учун олинади. Ҳозир уни фақат хориж фуқаролари тўлайди.