ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шунингдек, хориждан келган яна бир нафар фуқарода ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.
Айни пайтга келиб, коронавирус инфекция аниқланган беморлар сони 33 нафарга етди.