Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони 1,45 миллиондан ошди
17:49, 20 Август 2021
TASHKENT. Kazinform – 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 96 486 доза COVID-19га қарши вакцинаси қўлланилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 52 2883 нафарни,
2-босқич эмланганлар 34 350 нафарни,
3-босқич эмланганлар 9 848 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача Ўзбекистонда жами 12 594 630 доза вакцина фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 8 842 400 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 2 758 532 нафарни,
3-босқич эмланганлар 933 698 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 458 381 нафарни ташкил қилмоқда. Эмлаш жараёнлари давом этади.
Ўзбекистонда эмлашда тўртта вакцина ишлатилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси, ZF-UZ-VAC 2001 хитой-ўзбек вакцинаси, Россиянинг «Спутник-V» ва Американинг Moderna вакцинаси.