Ўзбекистонда ота икки кунлик қизини сотмоқчи бўлди

Фото:
ТASHKENT. Kazinform - Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида эркак киши икки кунлик қизини 35 миллион сўмга сотмоқчи бўлди, дея хабар беради Kazinform Podrobno.uzга таяниб.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳуқуқбузарнинг қўшниси хабар берган. Унга кўра, Ангор туманида яшовчи 54 ёшли эркак киши 17 июль куни туғилган қизини 35 миллион сўмга сотмоқчи. У 29 ёшли аёл билан тўрт йилдан бери фуқаролик никоҳида.

Жиноятчи 19 июль куни тахминан соат 21:00 да қўлга олинган. 1,4 минг доллар ва 10 миллион сўм олаётган пайтда ўз уйида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Унга саккиз йилдан ўн икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.