Ўзбекистонда нечта театр бор
17:08, 12 Апрель 2022
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмита сайтига таяниб хабар беради.
Қайд этилишича, театрлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан биттага ошган.
Йўналишлар бўйича:
драма театри – 24 та;
қўғирчоқ театри – 11 та;
мусиқали театр – 10 та;
ёш томошабинлар театри – 4 та;
опера ва балет театри – 1 та.
Йиллар кесимида театрлар сони:
2000 йилда - 40 та;
2010 йилда - 42 та;
2020 йилда - 49 та.