Унга кўра, 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда «Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказилади.
Шунингдек, байрам Қорақалпоғистон, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, қолаверса, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланади.