«UZCАRD» банклараро тўлов тизими маълумотларига кўра, карточкалар бўйича хизматлар кўрсатишнинг тўхтатилишига тўлов тизими иштирокчиси томонидан зарур техник тартиб-қоидаларни амалга оширилганлиги сабаб бўлмоқда.
Матбуот хизмати, шунингдек, Uzcard-Mir ко-бейдж карталари Ўзбекистон ҳудудида мунтазам ишлаётгани, лекин хорижда ишламаётганини таъкидлади.
Ўзбекистонда «Мир» картаси қуйидаги банклар томонидан чиқарилган:
- «Aloqabank»
- «Mikrokreditbank»
- «Milli bank»
- «Turon Bank»
- «Xalq banki»
- «Qishloq Qurilish Bank»