«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарни ташкил этмоқда», - дейилади хабарда.
Агентлик хабарига кўра, даволаниб чиққанлар ҳам бор.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди.
«Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди», - дейилган хабарда.