Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 233 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.
Жами ҳолатлар сони 49 994 тага етди.
Шундан 46 092 нафари (92 фоиз) соғайган.
Айни пайтда 3 485 нафар бемор даволанмоқда.