Маълумотларга қўра, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
«Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан даволаш муолажалари олиб борилмоқда», — дейилган хабарда.