Бадиий академия ахборот хизмати хабар беришича , фестиваль 18-22 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ўтказилади.
Санъат ихлосмандлари беш кун давомида Ўзбекистон ҳамда дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган санъат усталарининг беназир санъат намуналаридан баҳра олиб, ижодий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имконига эга бўладилар.