«Ўзбекистон Республикасида электромобиллардан фойдаланишни ривожлантириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартибни соддалаштириш чора -тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, электр двигателининг қуввати 4 киловатт ва тезлиги соатига 40 километр ва ундан юқори бўлган транспорт воситаларига махсус рақамлар берилади.
Электромобиллар учун рақамларнинг асосий фарқи шундаки, ҳудуд коди яшил фонда кўрсатилади. Бундай рақамларни олиш 1 ноябргача бепул.