«Uzbek Jewellery Fair-2023» Ўзбекистондаги заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари, агентлари ва дистрибьюторлари учун биринчи ва ягона ихтисослаштирилган заргарлик буюмлари кўргазмасидир.
Мазкур халқаро тадбирни ташкил этишдан мақсад янги тармоқ ичидаги ва халқаро ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, технологик янгиликлар ва хорижий компанияларнинг ютуқлари билан танишиш, заргарлик буюмлари дизайнининг энг оммабоп йўналишларини ўрганиш, маҳсулот сифати ва миқдорини оширишдан иборат.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон заргарлик саноати ассоциацияси томонидан республикада заргарлик саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Uzbekistan Jewellery Awards» мукофоти совриндорлари тақдирланади.
Фото: ЎзА