Воқеа 3 январ куни соат 16:00 атрофида содир бўлган. Ҳайвонот боғи ходими айиққа ем бериш учун унинг қафасига киради. Ҳайвон унинг бошидан уриб, бўйнидан тишлаб олади. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
2018 йил декабр ойида ушбу ҳайвонот боғида қўриқчига икки шер ҳужум қилган эди. Ўша пайтда ҳайвонот боғи ҳали расман очилмаган эди.
Фото: www.gazeta.uz