Ўзбекистонда анор фестивали ўтказилади
13:07, 31 Август 2022
TASHKENT. Kazinform - Жорий йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида республика миқёсидаги Биринчи анор фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform yuz.uzга таяниб хабар беради.
Тадбир Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, ЎР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси, «Annexure Financial Solutions» консалтинг компанияси ва «ShirinMeva» журнали томонидан ташкил этилади.
Фото: yuz.uz