Ўзбекистонда 57 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди
11:14, 04 Февраль 2021
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун 57 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 3 февраль ҳолатига кўра, 57 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 78 916 тага етди. Шундан 77 368 нафари соғайган. Айни пайтда 927 нафар бемор даволанмоқда.