Ўзбекистонда 46° иссиқ бўлади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Узгидрометга таяниб.

Ўзбекистонда ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даража юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.

25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.