Ўзбекистонда 11 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди
18:21, 20 Декабрь 2021
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда январь–ноябрь ойларида 276,9 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.
ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида республикада жами 276,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
2021 йилнинг 11 ойида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 % га ошган.