Халқаро поезд қатнови қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- 23 июндан бошлаб Тошкент – Самара 5/6-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди;
- 25 июндан Тошкент – Волгоград 323/324-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.
Тез кунда ушбу рейслар учун чипта сотуви бошланади.