Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этиб баёнот берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афгғонистон чегарасида ўзаро отишма содир бўлгани ва натижада Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Биз тарқатилган маъ/лумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. Чегарада вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдагидек олиб борилмоқда. Афғонистон Муваққат ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳам турли интернет сайтларида пайдо бўлган нашрларни ёлғон ва асоссиз деб атади», — дейилади вазирлик хабарида.

ТИВ оммавий ахборот воситаларини журналист этикасига қатъий риоя қилишга, шунингдек, ўз манбаларида ишончсиз ва тасдиқланмаган маълумотларни жойлаштиришдан тийилишга чақирди.

Фото: uzdaily.uz

Муаллиф: Мадибек Жанибеков