«Давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон раислиги даврида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан зиёд тадбирларни ўтказиш режалаштирилган», - деди Ш.Асадов.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Душанбеда бўлиб ўтган саммит чоғида ШҲТга раислик қилишнинг устувор йўналишларини, шу жумладан ташкилотнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш, ахборот хавфсизлиги соҳасида экспертлар форумини ташкил этиш, ШҲТ эзгу ният элчиси институтини жорий этиш ва туризм соҳасидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ҳақида айтиб ўтган.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков