МСК маълумотларига кўра, йиғилишда ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Шу муносабат билан МСКга келиб тушган аризалар асосида 6 та маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 54 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколат муддати улар аккредитация гувоҳномасини олган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди. Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, оммавий ахборот воситалари ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида 20 майдан бошлаб сайловга ўн кун қолганига қадар Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.