Тошкент шаҳар ҳокимияти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён пойтахт аҳолиси сони 47,1 минг кишига ёки 1,6 фоизга ошган.
«Пойтахтимиз аҳолиси жадал суръатлар билан кўпаймоқда. 2022 йил 1 июн ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 2 909 500 кишини ташкил этади.
Уларнинг 1 426 400 нафари эркаклар, 1 483 100 нафари аёллардир», - дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Пойтахтнинг 12 тумани орасида Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур демографик кўрсаткич бўйича биринчи ўринда. Уларда 350 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Энг кам аҳоли сони: Яккасарой туманида — 125,5 минг киши, Бектемир туманида — 54 минг киши.
Муаллиф: Мира Толендиқизи