Тадбир шу кунларда Жанубий Кореяда бўлиб ўтди.
Бу йил пандемия сабабли танлов онлайн тарзда ўтказилди.
Саралаш босқичи уч босқичдан иборат бўлди. Финалга уч нафар иштирокчи, жумладан 25 ёшли Маргарита чиқди.
У Ўзбекистоннинг расмий вакили бўлди ва Face of Uzbekistan 2021 унвонини олди.
Қиз 15 ёшида модел бўлган ва ҳозирда Jmodels агентлиги билан ишламоқда. Маргарита турмушга чиққан ва она бўлган.