Жорий йилнинг 29 май кунидан бошлаб, ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари «Uzbekistan Airways» компанияси Урганч шаҳридан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига доимий қатновларни амалга оширишни бошлайди.
Урганч – Ақтау парвоз чиптаси нархи: 1 099 000 сўмдан бошланади.
Урганч – Ақтау – Урганч авиачиптаси нархи: 1 880 000 сўмдан бошланади.
Ўзбекистон Марказий банки белгилаган курс бўйича, 1 KZT тенге қиймати 24, 67 ўзбек сўмига тенгдир.
Тошкент – Урганч – Ақтау ва қайтиш йўналишида қулай уланишлар мавжуд.