Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этиладиган мазкур нуфузли олимпидада Австрия, БАА, Хитой, Россия, Туркия, Хорватия, Венгрия, Исроил, Латвия, Македония, Озарбайжон, Арманистон каби 20га яқин давлатларнинг ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган. У дунёдаги нуфузли олимпиадалардан бири ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили 30 га яқин давлат иштирокида дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилади.