Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 1,8 минг тонна қалампир экспорт қилган
11:27, 15 Апрель 2022
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 2,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,6 минг тонна қалампир экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 388 тоннага камайган.
2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 1,8 минг тонна;
Қирғиз Р. – 273 тонна;
Россия – 147 тонна;
Германия – 125 ;
АҚШ – 105 тонна;
Украина – 83 тонна;
Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:
Сурхондарё вилояти – 1,2 минг тонна;
Жиззах вилояти – 344 тонна;
Самарқанд вилояти – 317 тонна.