Зарафшон – Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум йўлаги ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Жорий йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия давомида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Умумҳажон мероси рўйхатига киритилган “Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум коридори” уч давлатда жойлашган 31 та объектдан иборат. Булардан 9 таси Тожикистонда, 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, қолганлари Туркманистон ҳудудида жойлашган.
Турли даврлардаги барча объектлар тарихдаги энг муҳим савдо йўлларидан бири - Ипак йўлида жойлашган бўлиб, узоқ тарих ва бой маданий-тарихий меросни намоён этади.
Ўзбекистон “Буюк ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори” номинациясини тақдим этиш бўйича лойиҳа координатори сифатида иштирок этди.