Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунёнинг 20-ракеткаси америкалик Мэдисон Кизни мағлуб этди.
Ю.Путинцева икки сетда ҳам устун келди – 6:4, 6:1.
Бир соату 22 дақиқа давом этган мусобақа давомида Юлия 7 та брейк-пойнтдан бештасини ўтказиб юбормади. Америкалик спортчи 1 та брейк (8 брейк-пойнт) билан чекланди.
Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун жаҳоннинг 1-ракеткаси польшалик Ига Швентек билан куч синашади. Бу уларнинг учинчи учрашуви бўлади. Бунгача И.Швентек иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонганди.
Қозоғистонлик теннисчи айни дамда WTA Live рейтингида 67-ўринда бормоқда.