Йил бошидан буён Астанага миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

Фото: Фото: пойтахт маъмурияти

ASTANA. Kazinform — 2024 йил январь-сентябрь ойларида Астанага 1 097 413 киши келган, уларнинг аксарияти маҳаллий сайёҳлардир, дея хабар беради пойтахт маъмурияти расмий сайти.

2024 йилда Астанага сайёҳлар аввалгидан 12 фоизга кўп келган. 1 097 413 кишининг 261 964 нафари ёки 23,9 фоизи - хорижликлардир.

Астанага энг катта турист оқими ёз ойларида қайд этилган. Шу тариқа, июнь ойида шаҳарга 757 068 киши келган бўлса, июль ойида уларнинг сони 807 219 нафарга, август ойида эса 829 627 нафарга етди ва бу бир йил ичида энг юқори кўрсаткич бўлди.

Астана йирик халқаро тадбирлар ўтказиладиган жойга айланди. Жорий йилда пойтахтда «Automechanika Astana 2024», «Eurasian Book Fair», Astana Half Marathon халқаро кўргазмалари, машҳур даниялик актёр Мадс Миккелсен иштирокидаги «Comic Con» замонавий гик-маданияти фестивали, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, Димаш Қудайбергеннинг концерти, «Enactus World Cup 2024» талабалар тадбиркорлиги бўйича Enactus Жаҳон кубоги, грэпплинг бўйича жаҳон чемпионати ва бошқалар каби муҳим тадбирлар ўтди.

2024 йил Хитойда Қозоғистон туризми йили деб эълон қилинди. Ушбу ташаббус йилида Астана 6 та йирик тадбирни амалга оширди:

1. “Хитойда Қозоғистон туризми йили”нинг очилиши ва ёпилиши (2024 йил 28 март), унда Астана туризм салоҳиятини энг яхши намойиш этгани ва Хитой бозорида энг яхши реклама учун Гран-при билан тақдирланган;

2. Хитой туризм академияси президенти Дай Бин, MaFengWo маркетинг компаниялари, С-trip, Хитой туризм ассоциациялари ва туроператорлар иштирокида Қозоғистон-Хитой бизнес мулоқоти ташкил этилди (2024 йил 14 ноябрь);

3. Хитойнинг 7 та шаҳридан (2024 йил 13-16 ноябрь) 25 нафар сайёҳлик жамияти вакиллари учун ахборот саёҳати, Пекинда (2024 йил 18 октябрь) род-шоу ва «China International Medical Tourism Beijing» (2024 йил 21-23 ноябрь) халқаро тиббиёт кўргазмасида иштирок этди, бу пойтахтнинг замонавий сайёҳлик маркази сифатидаги нуфузини сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 30 октябрда Visit Astana бренди бутун дунёдан сайёҳлик саноатининг 240 дан ортиқ компанияларини бирлаштирган Бутунжаҳон туристик алянсининг (WТА) расмий аъзоси бўлди.