Йил бошидан буён 7300 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
ASTANA. Kazinform – 2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 7 353 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, Ватандош мақомини олди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 миллион 135,7 минг этник қозоқ қайтиб келди.
ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, этник ватандошларнинг ярми (49,4 фоизи) Хитойдан, 6,3 фоизи Туркманистондан, 5,4 фоизи Мўғулистондан, 34,4 фоизи Ўзбекистондан, 3,2 фоизи Россиядан ва 1,3% бошқа мамлакатлардан келган.
Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 59,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 31,2 фоизни ва нафақахўрлар 9,7 фоизни ташкил этади.
Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 16,9 фоизи олий маълумотли, 22,6 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 55,3 фоизи умумий ўрта маълумотли, 5,2 фоизи маълумотга эга эмас.
Келган этник қозоқлар республиканинг турли вилоятларига жойлашдилар. Шу билан бирга, ватандошларни кўчириш учун ишчи кучи танқислиги бўлган қуйидаги ҳудудлар аниқланди: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
2024 йил учун аҳоли пунктларида ватандошларни қабул қилиш квотаси 2 433 кишини ташкил этади. 2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра, аҳоли пунктларига 1697 нафар ватандош кўчиб келган.