Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,3 фоизи) Ўзбекистондан, 9,5 фоизи Хитойдан, 6,1 фоизи Туркманистондан, 2,5 фоизи Мўғулистондан, 5,5 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.
Этник қозоқлар асосан Алмати (28,3 %), Туркистон (13,4 %), Манғистау (19,1 %) ва Жамбил (8 %) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрига (10,5 %) жойлашдилар.
Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 55 фоиз, меҳнат ёшдаги ёшлар - 28,1 фоиз ва пенсионерлар - 16,8 фоизни ташкил этади.
Меҳнат ёшдаги аҳолининг 11,1 фоизи олий маълумотли, 40,1 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотли, 45,5 фоизи умумий ўрта, 3,4 фоизи маълумотсиз.