Яшил энергия йўлаги: Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон қўшма корхона ташкил этади

Фото: Фото: Озарбайжон Энергетика вазирлиги

ASTANA. Kazinform – Бокуда “Яшил энергия йўлаги: Озарбайжон – Марказий Осиё” лойиҳаси доирасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Ҳужжатнинг расмий имзоланиши Озарбайжон Энергетика вазирлигида Қозоғистон электр тармоқларини бошқариш компанияси, «Азерэнержи» АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ иштирокида бўлиб ўтди.

Янги тузилма – «Yaşıl Dəhliz Birliyi» МЧЖ экологик тоза энергияни узатиш учун трансмиллий инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий энергетика ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган “Яшил энергия коридори: Озарбайжон – Марказий Осиё” стратегик лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари Элнур Солтанов Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОР29) иштирокчилари конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги битим муҳимлигини таъкидлади.

“Яшил йўлак” уюшмасининг ташкил этилиши бизни нафақат умумий экологик мақсадлар сари етаклайди, балки минтақада энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди”, – деди Э.Солтанов.

Тегишли лойиҳа бўйича уч мамлакат энергетика вазирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан тузилган амалга ошириш дастурининг аҳамияти ҳам таъкидланди.

Эришилган келишувларга кўра, “Яшил йўлак” уюшмаси МЧЖ бош офиси Боку шаҳрида жойлашади. Лойиҳанинг амалга оширилиши барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришиш, энергия хавфсизлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни жадаллаштиришга салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Янги корхонага Фарҳод Маммадов раҳбар этиб тайинланди, у стратегияни амалга ошириш ва йўлакни ривожлантиришга раҳбарлик қилади.

Апрель бошида Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон Осиё банклари билан “яшил” энергия йўлаги бўйича меморандум имзолаган эди.