Япониянинг Кюсю оролида вулқон отилиши содир бўлди
07:31, 25 Июль 2022
TOKYO. KYODO NEWS - Kazinform – Япония ғарбидаги Кюсю оролида Сакурадзима вулқонининг отилиши сабабли хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform Kyodo Newsга таяниб.
Маълумотларга кўра, вулқондан 2,5 километр узоқликда вулқон тошлари қулаб тушган.
Оролнинг айрим ҳудудлари фуқароларига эвакуация қилиш тавсия қилинди.
Сакурадзима - Япониянинг Кагосима префектурасидаги Кюсю оролининг Осуми ярим оролида жойлашган фаол стратоволқон. 1914 йилгача Сакурадзима алоҳида орол эди, аммо отилиш натижасида у Осуми ярим ороли билан лава оқимлари билан боғланган. Вулқоннинг баландлиги 1117 метр, майдони эса 77 км².