ASTANA. Kazinform – Сотишнинг кескин камайиши муносабати билан Япониянинг машҳур Honda автомобиль компанияси Хитойдаги бизнесини тартибга солишга қарор қилди.
Япониянинг Кёдо ахборот агентлиги хабарига кўра, Honda Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳридаги барча учта заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди.
Вақтинчалик ёпилган учта автомобиль заводининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 720 минг автомобилга етади. Ишлаб чиқаришни тўхтатиб, бу заводлар баъзи ишчиларни ишдан бўшатади. Дастлаб 2000 га яқин ходим ишдан бўшатилади.
Hondaнинг Хитойда сотуви ҳали ҳам пасайиб бормоқда. Бу компанияни шундай қарор қабул қилишга ундаган сабаблардан бири бўлгани маълум қилинди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы