Март ойи бошида Гамагори шаҳрида яшовчи 50 ёшли эркакдан коронавирус аниқланган. Уни ўша куниёқ касалхонага олиб бориш имконияти бўлмагач, шифокорлар уй карантинини тавсия қилишган. Бунинг ўрнига, у илгари коронавирус аниқланган қариндошларига «вирусни бошқа одамларга ҳам юқтириш юқтиришни хоҳлашини» айтиб, яқин атрофдаги иккита барга борган. Ўша барлардан бирида коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди.
Ҳозирда полиция ва соғлиқни сақлаш ходимлари у алоқа қилган одамларни аниқлаб, барларни дезинфекция қилмоқда.