Япониядан Ўзбекистонга 6,8 минг нафар турист келган

Фото: Фото: uza.uz

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида жами 6,8 минг нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 53,4 % га ошган", - дейилади хабарда. 

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик — 5 944 нафар

қариндошларни йўқлаш — 589 нафар

хизмат юзасидан — 221 нафар

ўқиш — 28 нафар

тижорат — 1 нафар