Япониядаги зилзила қурбонлари сони 213 кишига етди
Япония денгизи соҳилидаги Ното ярим ороли ҳудудида содир бўлган бир қатор кучли зилзилалар натижасида Японияда ҳалок бўлганлар сони 213 кишига етди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАSSга таяниб.
Бу ҳақда Исикава префектураси расмийлари хабар берди.
Камида 52 киши ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда, фавқулодда хизматлар уларнинг жойлашувини тасдиқлаш учун улар билан боғлана олмаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, жабр кўрганлар сони 567 кишини ташкил этади.
Табиий офатдан энг кўп Исикава префектураси жабр кўрган: у ерда камида 1370 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган, ёнғинлар эса 300 дан ортиқ бинони вайрон қилган. Энергетикларнинг маълум қилишича, вилоятда 13,5 минг хонадон электр таъминотисиз қолмоқда.
Бундан ташқари, Исикава префектурасининг 22 туманида зилзила оқибатлари туфайли 3,1 мингга яқин одам изоляцияда қолмоқда. Япония қутқарув хизматлари маҳаллий аҳоли учун қайта тиклаш, жумладан, йўлларни таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.