Япониядаги зилзила қурбонлари сони 126 кишига етди
17:19, 07 Январь 2024
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 100 нафардан ошди. Икки юздан ортиқ одам бедарак йўқолган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.
Японияда 1 январь куни мамлакатни ларзага келтирган зилзила қурбонлари сони кундан кунга ортиб бормоқда.
Расмийлар шанба куни қурбонлар сони 126 нафарни эканлигини тасдиқлади.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётган бўлса-да, қутқарувчилар тирик қолганларни топиш имконияти кундан-кунга камайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда.
Икки юздан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Уларни қидиришга ёмон об-ҳаво - қор ва паст ҳарорат тўсқинлик қилмоқда.
Расмийларнинг айтишича, давом этаётган ер силкинишлари натижасида вайрон бўлган айрим йўллар бутунлай қулаши мумкин.