Япониядаги зилзила: 15 мингдан ортиқ одам эвакуация марказларида қолмоқда
Япониянинг марказий қисмида рўй берган кучли зилзиладан уч ҳафта ўтиб, 15 мингдан ортиқ одам Исикава префектурасидаги эвакуация марказларида бўлишда давом этмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги NHK World-Japanга таяниб.
Маҳаллий ҳукумат 232 кишининг ўлганини тасдиқлади, яна 22 киши бедарак йўқолган.
"Якшанба ҳолатига кўра, 15 656 киши эвакуация марказларида бўлган, вазият яқин орада яхшиланиши даргумон", – деди NHK World-Japan.
Айрим эвакуация марказларида юқумли касалликлар тарқалмоқда.
Шунингдек, зилзила оқибатида 34 мингдан ортиқ уй ва бошқа бинолар вайрон бўлгани тасдиқланди.
49 мингдан ортиқ хонадон инфратузилмага жиддий шикаст этказганлиги сабабли сувсиз қолмоқда. Исикаванинг 6 шаҳрида сув таъминоти тўхтатилди.
Айрим жамоалар бузилган ёки тўсилган йўллар туфайли ташқи дунёдан ажратилиб қолган. Айни пайтда бундай изоляция қилинган жойлар қолмаганига ишонилади, аммо баъзи жамоалар ёмон йўл шароитлари туфайли ҳали ҳам ёрдамга муҳтож.