Япониядаги автоҳалокатда беш киши ҳалок бўлди
21:59, 19 Июнь 2023
ASTANA. Kazinform – Япония шимолидаги Хоккайдо префектурасида якшанба куни автобус ва юк машинасининг тўқнашиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Ҳодиса Хоккайдо префектурасининг Якумо шаҳрида содир бўлган.
Камида беш киши яраланган, дейди полиция. 15 йўловчиси ва ҳайдовчиси бўлган шаҳарлараро автобус Хоккайдо пойтахти Саппородан Хакодатедаги иссиқ булоқ томон кетаётган эди.