Японияда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Фото: Фото: Anadolu Agency

Японияда 1 январда юз берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда. Цунами хавфи йўқ. Бироқ расмийлар зилзилалар яна такрорланиши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги euronewsга таяниб хабар беради.

Зилзила туфайли йўллар чуқурлашиб, уйлар қулаб тушмоқда. Япониянинг марказий қисми аҳоли яшаш пунктлари 1 январь куни содир бўлган 7,6 магнитудали зилзиладан сўнг тикланмоқда.

Табиий офат оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди. Исикава, Ниигата, Фукуи, Тояма ва Гифу префектураларига жиддий зарар етган.