Осака префектурасининг Идзумисано шаҳрида тўхтаган оғир атлетикачи Юлиус Ссекитолеко жума куни ғойиб бўлди. Шаҳар аҳолиси ва унинг жамоаси уни полиция ёрдамида қидирмоқда.
Идзумисанонинг расмий вакилларининг сўзларига кўра, у «Синкансэн» тезюрар поездига Нагоягача чипта сотиб олган. Олдинроқ спортчи ўзи яшаган меҳмонхонада Японияда қолиш ва ишлашни хоҳлаётгани ҳақида хат қолдирган эди.