Японияда Сакурадзима вулқони отилди
20:15, 15 Февраль 2024
ASTANА. Кazinform - Японияда Сакурадзима вулқони отилди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.
Минамидакэ кратерида портловчи вулқон отилиши содир бўлди. 2020 йилдан бери биринчи марта кул ва тутун устуни 5 минг метр баландликка кўтарилди, тошлар ва лава қолдиқлари 1,3 минг метрга учди.
Аҳоли вулқон яқинида ҳам, чекка ҳудудларда ҳам кул тушиши хавфидан огоҳлантирилмоқда.