TOKYO. TASS-Kazinform - Япониянинг Окаяма ва Ибараки префектуралари маъмурияти ўз ҳудудида қайд этилган парранда гриппи авж олгани туфайли камида 1,5 миллион товуқни йўқ қилишни буюрди. Бу ҳақда Окаяма маъмурияти ҳамда Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлиги сайтларида жума куни эълон қилинган хабарларда айтилади, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Окаямада парранда гриппи авж олиши туфайли Курасики шаҳридаги фермада 510 мингга яқин товуқ йўқ қилинади. Катта ҳажмдаги иш туфайли Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари жангчилари парранда гриппи оқибатларини бартараф этиш учун жалб қилинмоқда. Касумигаура шаҳрида (Ибараки префектураси) бирданига 1 миллион паррандани йўқ қилиш режалаштирилган.
Бу жорий мавсумда касалликнинг учинчи ва тўртинчи авж олишидир. Октябр ойи охирида Хоккайдо ва Окаяма префектураларида содир бўлган иккита эпидемия туфайли 340 минг товуқ йўқ қилинди.
Очиқ манбалардан олинган фотосурат
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.