Якшанбада Токиода ҳар куни 4295 киши юқтиргани маълум бўлди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 5,6 фоизга кўп.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Японияда ҳар куни тахминан 17,900 киши коронавирус билан касалланади. Бутун мамлакат бўйлаб, умуммиллий ҳисоб бўйича шанба кунигача кетма -кет икки кун давомида 20,000 дан ошиб, рекорд натижа қайд этилди.
Инфекциянинг бундай кескин кўпайиши «дельта» вирусининг ўта юқумли шакли тарқалиши билан боғлиқ. Кўпгина префектураларда шифохона ўринлари беморлар билан тўла.