Мутахассислар коронавирус тарқалишининг «учинчи тўлқини» деб аташмоқда.
Вирусларга қарши кураш қўмитасининг йиғилишидан сўнг Япониянинг коронавирус жиддий чоралар бўйича вазири Ясутоши Нишимура «инфекция тарқалиши ёздаги кўрсатгичга яқинлашди» деб огоҳлантирди.
Аввалроқ, бутун мамлакат бўйича кунлик антирекорд (1597 та ҳолат) 7 августда ўрнатилган эди.
Мутахассислар инфекциянинг кўпайишини совуқ об-ҳаво билан изоҳлашмоқда. Япония тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тосио Накагава сўнгги ҳолатни коронавируснинг учинчи тўлқини деб атади.