Расмийлар қирғоқ бўйидаги шаҳарлардан 200 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишни буюрди. Япониянинг ғарбий префектураларида фабрикалар, мактаблар, дўконлар ва корхоналар ёпилди. Юзлаб рейслар ва темир йўл алоқалари тўхтатилди. Шунингдек, Россиянинг Приморье ўлкаси ва Корея ярим ороли ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Бир неча кундан бери Япониянинг жанубий ороллари томон келаётган «Хайшен» тайфуни якшанба куни кучайган.
Япония метеорология маркази раҳбари Йошихиса Накамотонинг таъкидлашича, «Хайшен» кучини йўқотмаган.
Пасттекислик ҳудудларида, айниқса, кучли тошқинлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бу Японияда сўнгги бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи кучли тайфун.